«Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги қонун

25-modda. Компенсация тўловларини олиш ҳуқуқи

(25-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 февралдаги ЎРҚ-911-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2024 й., 03/24/911/0142-сон)

Жабрланувчининг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳисобига компенсация тўлови мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта тўлови қуйидагилар оқибатида тўланиши мумкин бўлмаган ҳолларда амалга оширилади: суғурталовчига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили қўлланилганлиги; жабрланувчига етказилган зарар учун жавобгар шахснинг номаълумлиги; транспорт воситаси уни ғайриқонуний йўл билан, эгаллаб олган шахс томонидан фойдаланилганлиги натижасида зарар етказилганлиги; фойдаланилаётганда зарар етказган транспорт воситасининг эгаси ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш бўйича мажбуриятини бажармаганлиги. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахслар, шунингдек Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб турган ёки жорий календарь йилда якунланаётган ҳар қандай кетма-кетликдаги ўн икки ойлик давр ичида жами бир юз саксон уч кун ва ундан ортиқ муддат Ўзбекистон Республикасида турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар компенсация тўловларини олиш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган чет давлатлар фуқаролари компенсация тўловларини олиш ҳуқуқига, агар шу чет давлатларнинг қонунчилигига мувофиқ шундай ҳуқуқ Ўзбекистон Республикаси фуқароларига берилган бўлса, эгадир. Компенсация тўловларини амалга ошириш тўғрисидаги талаб жабрланувчининг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказилган кундан эътиборан уч йил ичида билдирилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.