Суғурталовчига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили қўлланилганлиги оқибатида суғурталовчи томонидан суғурта товонини тўлаш имкони бўлмаган тақдирда суғурталовчи жабрланувчи ёки транспорт воситасининг эгаси суғурта ҳодисаси содир бўлганлиги тўғрисидаги далолатномани ва суғурталовчига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили қўлланилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда Тўловларни кафолатлаш жамғармасига жабрланувчиларга (уларнинг меросхўрларига ёки ҳуқуқий ворисларига) компенсация тўловларини амалга ошириш тўғрисида илтимоснома билан мурожаат қилади.
Фойдаланилаётганда жабрланувчига зарар етказилган транспорт воситаси эгасининг номаълумлиги ёки фуқаролик жавобгарлиги суғурталанмаганлиги ёки транспорт воситаси уни ғайриқонуний йўл билан эгаллаб олган шахс томонидан фойдаланилганлиги натижасида зарар етказилганлиги сабабли суғурта товонини тўлаш имкони бўлмаган тақдирда жабрланувчи ёки унинг меросхўрлари (агар жабрланувчининг аҳволи мустақил равишда мурожаат этиш имконини бермаса, қариндошлари ёки бошқа вакиллари) ёхуд ҳуқуқий ворислари қуйидаги ҳужжатларнинг аслини ёки нусхаларини илова қилган ҳолда Тўловларни кафолатлаш жамғармасига компенсация тўловларини амалга ошириш тўғрисидаги илтимоснома билан мурожаат этади:
суғурта полиси (агар бўлса);
етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги суд қарори, агар иш суд томонидан кўрилган бўлса;
зарар етказилганлиги фактини ва зарар миқдорини тасдиқловчи ҳужжатлар (йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хулоса ёки қарор, тиббиёт муассасаларидан олинган маълумотнома ёхуд ҳаётга ёки соғлиққа зарар етказилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар, ўлим ҳақидаги далолатнома ёхуд гувоҳнома);
мол-мулкка зарар етказилганлиги фактини ва зарар миқдорини тасдиқловчи ҳужжатлар (тижорат далолатномалари, юк хатлари, асосий воситалар дафтаридан кўчирмалар, тўлов ҳужжатлари, шартномалар, мол-мулкни баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар ва бошқа шу кабилар);
жабрланувчининг шахсини ёки унинг давлат рўйхатидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
мерос ҳуқуқини ёки ҳуқуқий ворисликни олганликларини, шунингдек меросхўрларнинг шахсини ёки ҳуқуқий ворисларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (агар суғурта товони жабрланувчиларнинг меросхўрларига ёки ҳуқуқий ворисларига тўланиши лозим бўлса).
Суғурталовчи компенсация тўловини амалга ошириш тўғрисидаги илтимоснома билан мурожаат этган тақдирда, Тўловларни кафолатлаш жамғармаси тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилигини ҳамда зарар ва суғурта товонининг миқдори тўғри аниқланганлигини ўрганиб чиқишга, шу жумладан суғурта бозорининг профессионал иштирокчиларини шартнома асосида жалб этиш орқали ўрганиб чиқишга ҳақлидир.
Жабрланувчи (унинг меросхўри ёки ҳуқуқий вориси) компенсация тўловини амалга ошириш тўғрисида илтимоснома билан мурожаат этган тақдирда, Тўловларни кафолатлаш жамғармаси зарар ва суғурта товони миқдорини аниқлаш учун суғурта бозорининг профессионал иштирокчиларини шартнома асосида жалб этиши мумкин.
Компенсация тўловларини амалга ошириш ёки мазкур тўловларни тўлашни асослантирилган тарзда рад этиш тўғрисидаги қарор Тўловларни кафолатлаш жамғармаси томонидан суғурталовчи ёки жабрланувчи (унинг меросхўри ёки ҳуқуқий вориси) илтимоснома билан мурожаат этган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида қабул қилинади.
Компенсация тўловлари уларни тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ҳафталик муддат ичида бевосита жабрланувчига (унинг меросхўрига ёки ҳуқуқий ворисига) Тўловларни кафолатлаш жамғармаси томонидан тўланади.
Агар компенсация тўловлари ушбу моддада белгиланган муддатда тўланмаган бўлса, Тўловларни кафолатлаш жамғармаси жабрланувчига (унинг меросхўрига ёки ҳуқуқий ворисига) уларни тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган кунда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасидан келиб чиққан ҳолда пеня тўлайди.
Ушбу Қонун 21-моддаси қоидаларининг жабрланувчининг мол-мулкига етказилган зарар миқдорини аниқлаш тартибига доир қисми Тўловларни кафолатлаш жамғармасининг ёки шартнома асосида ушбу мақсадда жалб қилинган суғурта бозори профессионал иштирокчисининг ҳаракатларига нисбатан татбиқ этилади.
Агар шикастланган мол-мулкни ушбу Қонун талабларига мувофиқ кўздан кечириш ва мустақил экспертиза қилишни ҳамда баҳолашдан ўтказишни ташкил қилишга қадар шикастланган мол-мулк таъмирланганлиги ёки унинг қолдиқлари утилизация қилинганлиги суғурта ҳодисаси мавжудлигини ва ўрни қопланиши лозим бўлган зарарларнинг миқдорини аниқ белгилаш имконини бермаса, Тўловларни кафолатлаш жамғармаси жабрланувчига компенсация тўловини ёки унинг бир қисмини тўлашни рад этишга ҳақли.
Тўловларни кафолатлаш жамғармасининг компенсация тўловларини амалга оширишни рад этиши устидан суғурталовчи ёки жабрланувчи (унинг меросхўри ёки ҳуқуқий вориси) даъво аризаси бериши орқали суд тартибида низолашилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn«Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги қонун
26-modda. Компенсация тўловларини амалга ошириш
(26-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 22 июндаги ЎРҚ-1154-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 03/26/1154/0618-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.