Суғурталовчи зарар етказган шахсга (суғурта қилдирувчига, фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурталанган бошқа шахсга) ўзи тўлаган суғурта тўлови миқдорида қуйидаги ҳолларда регресс тартибида талаб қилиш ҳуқуқига эга, агар:
мазкур шахснинг қасди оқибатида жабрланувчининг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказилган бўлса;
зарар транспорт воситаси мазкур шахс томонидан мастлик ҳолатида ёки гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки шахснинг ақл-идрокига таъсир кўрсатувчи бошқа моддалар таъсири остида бошқарилаётганда етказилган бўлса;
мазкур шахс ўзи фойдаланаётганда зарар етказган транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган бўлса;
мазкур шахс йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойдан яширинган бўлса;
мазкур шахс транспорт воситасини бошқаришга рухсат этилган шахс сифатида мажбурий суғурта шартномасига киритилмаган бўлса (транспорт воситасидан фақат мажбурий суғурта шартномасида кўрсатилган ҳайдовчилар фойдаланиши шарти билан мажбурий суғурта шартномаси тузилганда);
мазкур шахс йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома тузилганидан кейин тўрт соат ичида мастлик ҳолатини аниқлаш учун тиббий текширувдан ўтиш чораларини кўрмаган бўлса ёки йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномани суғурталовчига узрли сабабларсиз ўз вақтида тақдим этмаган бўлса;
суғурта ҳодисаси мазкур шахс транспорт воситасидан мажбурий суғурта шартномасида назарда тутилмаган аниқ даврда фойдаланаётганда содир бўлган бўлса (транспорт воситасидан мажбурий суғурта шартномасида назарда тутилган даврда фойдаланиш шарти билан мажбурий суғурта шартномаси тузилганда). Бунда суғурталовчи мазкур шахсдан суғурта ҳодисасини кўриб чиқишда қилинган харажатларни қоплашни ҳам талаб қилишга ҳақлидир.
Зарар етказган шахснинг ёки жабрланувчининг қасди оқибатида зарар етказилгани суд тартибида аниқланади.
lex.uz’dagi asl matn«Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги қонун
24-modda. Суғурталовчининг регресс тартибида талаб қилиш ҳуқуқи
(24-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 22 июндаги ЎРҚ-1154-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 03/26/1154/0618-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.