«Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги қонун

42-modda. Меҳнат қилишга бўлган ҳуқуқнинг амалга оширилишини таъминлаш

(42-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Ногиронлиги бўлган шахс одатдаги меҳнат шароитларига эга ташкилотларда, ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланувчи ихтисослаштирилган корхоналарда, цехларда ва участкаларда ишлашга, шунингдек қонунчиликда тақиқланмаган якка тартибдаги меҳнат фаолиятини ёки бошқа фаолиятни амалга оширишга ҳақли. Меҳнат муносабатларининг барча шаклларига нисбатан, шу жумладан ишга қабул қилиш шартларига, ишга ёллашга, меҳнат фаолиятини амалга оширишга, ишни сақлаб қолишга, хизматда (ишда) лавозим бўйича кўтарилишга, шунингдек хавфсиз меҳнат шароитлари таъминланишига нисбатан ногиронлик белгисига кўра камситиш тақиқланади. Ногиронлиги бўлган шахснинг меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган вақтинча меҳнатга қобилиятсизлиги ва таътилларда бўлиши даврида иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилишга йўл қўйилмайди, бундан ташкилот тўлиқ тугатилган ҳоллар мустасно. Ногиронлиги бўлган шахсларни тунги вақтда ишга, шунингдек ишдан ташқари вақтдаги ишларга ва дам олиш кунлари ишга жалб этишга йўл қўйилмайди, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно. I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ишловчи шахсларга нисбатан меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори камайтирилмаган ҳолда қисқартирилган иш вақти давомийлиги белгиланади ва меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ ҳар йилги асосий узайтирилган таътил берилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.