Давлат ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш ва уларнинг бандлигини таъминлаш, шунингдек меҳнат бозорида уларнинг рақобатбардошлилигини ошириш мақсадида:
ногиронлиги бўлган шахсларни касбий реабилитация қилишни амалга оширади, уларни меҳнатда кузатиб боради, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларнинг мос келадиган ишга киришини, сақлаб қолинишини ва хизматда (ишда) лавозим бўйича кўтарилишини таъминлайди;
ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган тартибда ташкилотларда ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилиш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилайди;
ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш учун мос келадиган касблар бўйича иш ўринларини захира қилинишини таъминлайди;
ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, ташкилотларни ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштиришга рағбатлантиради, шунингдек ихтисослаштирилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминлайди;
ногиронлиги бўлган шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминлайди;
ихтисослаштирилган корхоналарни давлат томонидан қўллаб-қувватлайди;
ногиронлиги бўлган шахсларни янги касбларга ўқитиш ўқув дастурлари ташкил этилиши ва такомиллаштирилишини таъминлайди;
ногиронлиги бўлган шахсларнинг давлат секторига ишга жойлаштирилишини ва бандлиги рағбатлантирилиши ҳамда ривожлантирилишини таъминлайди;
ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан, шу жумладан уларнинг касаначилигидан фойдаланувчи ташкилотларни давлат томонидан қўллаб-қувватлайди.
Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш маҳаллий меҳнат органлари томонидан таъминланади.
Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан ходимларининг сони йигирма нафардан ортиқ бўлган ташкилотларда ходимлар умумий сонининг камида уч фоизи миқдорида ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сони белгиланади.
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиш учун ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжларини ҳамда маҳаллий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда ихтисослаштирилган корхоналар ва иш ўринлари ташкил этилади. Кўриш бўйича ногиронлиги бўлган шахслар шарт-шароитлари ўз имкониятларига мувофиқ бўлган ишлаб чиқаришда иштирок этиш учун устувор ҳуқуққа эга бўлади.
lex.uz’dagi asl matn«Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги қонун
43-modda. Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш ва уларнинг бандлигини таъминлаш
(43-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.