«Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги қонун

41-modda. Ногиронлиги бўлган шахсларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш

Ногиронлиги бўлган шахсларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш таълим муассасаларида ва ташкилотларида, шу жумладан ихтисослаштирилган таълим муассасаларида, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари корхоналарида ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурига мувофиқ таъминланади. Давлат касбга тайёрлаш (шу жумладан касбга ташхис қўйиш ва йўналтириш, шакллантириш ва реабилитация қилиш), тарбиялаш, ўқитиш ва такомиллаштириш даврида дидактик ҳамда йўриқномавий материал, шу жумладан кўзи ожизлар учун материаллар (Брайль алифбоси), кўриш қобилияти заиф бўлганлар учун овозли вариантдаги ҳарфлар, овозли адабиёт, шу жумладан гуруҳларда ўқитиш учун ёрдамчи овоз тизимлари, эшитиш қобилияти заиф бўлганлар учун мимика ва имо-ишора тилига таржима билан таъминланишини кафолатлайди. Соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан енгил автомобилларни бошқариш учун яроқли деб эътироф этилган ногиронлиги бўлган шахсларни ҳайдовчиликка тайёрлаш махсус ўқув дастурлари асосида амалга оширилади. Кар ва кар-соқов шахсларни ҳайдовчиликка тайёрлаш умумий ўқув дастури асосида сурдотаржима билан амалга оширилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.