Ногиронлиги бўлган шахсларнинг умумий ўрта ва ўрта махсус таълими, профессионал таълими таълим муассасаларида ва ташкилотларида, зарурият бўлганда эса ихтисослаштирилган таълим муассасаларида амалга оширилади.
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг қўшимча таълими болалар, ўсмирлар ижодиёт саройлари, уйлари, клублари ва марказларида, «Баркамол авлод» болалар мактабида, болалар-ўсмирлар спорт мактабларида, болалар мусиқа ва санъат мактабларида, студияларда, ахборот-кутубхона ҳамда соғломлаштириш муассасаларида амалга оширилади.
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг олий таълими олий таълим муассасаларида ва ташкилотларида амалга оширилади.
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг олий таълимдан кейинги таълими олий таълим ва илмий ташкилотларда олиниши мумкин.
Стационар даволаш-профилактика ёки реабилитация муассасаларида даволаш курсини ўтаётган ногиронлиги бўлган болалар учун мазкур муассасаларда ўқув машғулотлари ташкил этилади.
Профессионал таълим олиш учун махсус шарт-шароитларга муҳтож ногиронлиги бўлган шахслар учун турли типдаги ва хилдаги ихтисослаштирилган профессионал таълим муассасалари ташкил этилади. Уларда ўқитиш махсус ўқув дастурлари асосида давлат таълим стандартларига мувофиқ амалга оширилади.
Ногиронлиги бўлган шахслар учун олий таълим муассасаларида давлат гранти асосида абитуриентларни қабул қилиш умумий сонининг икки фоизи миқдорида қўшимча қабул квотаси ажратилади.
Ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча квота асосида олий таълим муассасаларига қабул қилиш кириш имтиҳонлари натижалари бўйича амалга оширилади.
Ногиронлиги бўлган шахслар учун ажратилган қўшимча квоталар бўйича ўқишга қабул қилинмаган абитуриентлар тўплаган баллари билан таълимнинг ушбу йўналиши бўйича танловда умумий асосларда иштирок этади.
lex.uz’dagi asl matn«Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги қонун
40-modda. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал, қўшимча, олий ва олий таълимдан кейинги таълими
(40-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 октябрдаги ЎРҚ-1091-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2025 й., 03/25/1091/0969-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.