«Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги қонун

33-modda. Ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури

(33-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури тиббий-ижтимоий экспертиза асосида ишлаб чиқилган, ногиронлиги бўлган шахс учун мақбул реабилитация чоралари мажмуи бўлиб, ушбу чоралар организмнинг бузилган ёки йўқолган функцияларини, шунингдек ногиронлиги бўлган шахс меҳнат фаолиятининг айрим турларини бажариш қобилиятини тиклашга, компенсация қилишга қаратилган тиббий, ижтимоий, касбий ва жисмоний реабилитация чораларини амалга оширишнинг айрим турлари, шакллари, ҳажмлари, муддатлари ҳамда тартибини ўз ичига олади. Ногиронлиги бўлган шахс учун тиббий-ижтимоий экспертиза ўтказилганидан кейин ўн кун ичида ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури ишлаб чиқилади. Ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури давлат органлари ва ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши шарт. Ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури тиббий, ижтимоий, таълимга оид ва касбий соҳалардаги мутахассислар томонидан ўтказиладиган кўп соҳалар бўйича баҳолаш асосида ишлаб чиқилади. Ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, давлат органлари ва ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек бошқа ташкилотлар ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурларида назарда тутиладиган чора-тадбирларнинг сўзсиз, ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминлайди. Ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурини тузишда тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси шифокорлари ногиронлиги бўлган шахсни ушбу Қонунда берилаётган ҳуқуқлари тўғрисида хабардор қилиши шарт. Ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурини бажариш бўйича тадбирларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади. Ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурида кўрсатилган тадбирларни ўтказиш чоғида ногиронлиги бўлган шахс қуйидаги ҳуқуқларга эга: реабилитацияни ўтказишда иштирок этувчи шахслар томонидан ўзига нисбатан тенг, ҳурмат билан муносабатда бўлиниши; ўз ҳуқуқлари ва имкониятлари, шунингдек реабилитациядан ўтиш хусусияти, сифати, шарт-шароитлари ҳақида тўлиқ ҳамда ишончли ахборот олиш; нодавлат нотижорат ташкилотлари, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари вакилларини реабилитация ўтказишнинг ҳар қандай босқичида жалб этиш. Ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури ногиронлиги бўлган шахс учун тавсия хусусиятига эга. Ушбу шахс реабилитация чора-тадбирларининг у ёки бу туридан, шакли ва ҳажмидан, шунингдек дастурни амалга оширишдан бутунлай воз кечишга ҳақли. Ногиронлиги бўлган шахс ўзининг реабилитация қилишнинг муайян техник воситаси ёки бошқа воситаси ёхуд тури, шу жумладан автомобиллар, ўриндиқли аравачалар, протез-ортопедия мосламалари, махсус ҳарфли матбаа нашрлари, овоз кучайтирувчи аппаратлар, сигнализаторлар, субтитрли ёки сурдотаржимали видеоматериаллар ва бошқа шу каби воситалар билан таъминланиши тўғрисидаги масалани мустақил равишда ҳал қилишга ҳақлидир. Реабилитация қилишнинг техник воситалари ва хизматлари ногиронлиги бўлган шахсларга, қоида тариқасида, натура шаклида тақдим этилади. Агар ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурида назарда тутилган реабилитация қилишнинг техник воситасини ёхуд хизматни унга тақдим этишнинг имкони бўлмаса ёки ногиронлиги бўлган шахс ўз ҳисобидан тегишли воситани олган ёхуд хизмат учун ҳақ тўлаган бўлса, унга ногиронлиги бўлган шахсга тақдим этилиши керак бўлган реабилитация қилишнинг техник воситасининг ёки хизматнинг қиймати миқдорида компенсация тўланади. Ногиронлиги бўлган шахс ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастуридан бутунлай воз кечган ёки дастурнинг айрим қисмлари амалга оширилишидан воз кечган тақдирда давлат органлари ва ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек бошқа ташкилотлар, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, дастурнинг бажарилмаганлиги учун жавобгар бўлмайди. Ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.