Давлат замонавий протез-ортопедия мосламаларини ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини яратиш ҳамда ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида реабилитация қилиш индустриясини ривожлантиришга кўмаклашади.
Протез-ортопедия мосламаларининг ва реабилитация қилиш техник воситаларининг рўйхати, бундай воситалар билан таъминлаш тартиби, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш учун тиббий кўрсатмалар ва қарши кўрсатмалар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ногиронлиги бўлган шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш бўйича харажатларга доир мажбуриятларни молиялаштириш, шу жумладан уларни тайёрлаш ва таъмирлаш Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг протез-ортопедия мосламалари ва уларни реабилитация қилишнинг техник воситалари учун ушбу моддада назарда тутилган харажатларни молиялаштиришга доир қўшимча маблағлар қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан ҳам олиниши мумкин.
Ҳисобот даври якунлари бўйича қайси тадбиркорлик субъектининг тушуми умумий ҳажмининг камида ўттиз фоизи ногиронлиги бўлган шахслар учун протез-ортопедия мосламаларини ва анжомларини ишлаб чиқаришдан ёки уларга ортопедик протезлаш хизматлари кўрсатишдан ёхуд протез-ортопедия мосламаларини ва анжомларини таъмирлаш ҳамда хизмат кўрсатишдан келиб тушган бўлса, ўша тадбиркорлик субъекти қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўзи киритган таклифлар танлов савдолари бошқа иштирокчиларининг таклифлари билан тенг бўлган тақдирда харидор томонидан инвестиция мажбуриятларини ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан давлат мулки объектларини реализация қилиш юзасидан ўтказилган танлов савдолари натижаларига кўра контракт тузишга доир устунлик;
давлат мулки объекти учун мазкур объектнинг ижара ҳақи ставкаси энг кам миқдорининг эллик фоизи миқдорида ижара ҳақи тўлаш.
lex.uz’dagi asl matn«Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги қонун
34-modda. Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари
(34-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 декабрдаги ЎРҚ-1102-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2025 й., 03/25/1102/1173-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.