Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг мақсади уларга тўлақонли ҳаёт тарзини юритиш ҳамда ўз ҳуқуқлари ва потенциал имкониятларини амалга ошириш имконини берадиган ижтимоий мақомини, ўзига ўзи хизмат кўрсатишга ва касбий фаолиятнинг ҳар хил турларига оид қобилиятини тиклашдан иборатдир.
Давлат ногиронлиги бўлган шахсларнинг давлат муассасаларида тиббий, ижтимоий, касбий ҳамда жисмоний реабилитация ва абилитация қилинишини кафолатлайди.
Тиббий реабилитация қилиш ногиронлиги бўлган шахслар аъзоларининг ҳамда организми тизимларининг бузилган ва (ёки) йўқолган функцияларини сақлаб қолишга, қисман ёки тўлиқ тиклашга қаратилган тиббий хизматлар мажмуидир.
Ижтимоий реабилитация қилиш ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаёт фаолияти чекланганлигини енгиб ўтиши учун шарт-шароитлар яратишга, ижтимоий мақомини, ўзига ўзи хизмат кўрсатиш, мустақил яшаш имкониятларини тиклашга, шунингдек уларни жамиятда оилавий ҳаётнинг одатий шароитларига қайтаришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуидир.
Касбий реабилитация қилиш ногиронлиги бўлган шахсларни касбга йўналтиришга, касбга ўқитишга ва ишга жойлаштиришга, шунингдек уларнинг бой берилган касбий билимлари, маҳорати ва кўникмаларини тиклашга қаратилган чора-тадбирлар мажмуидир.
Ногиронлиги бўлган шахслар организмининг бузилган ёки вақтинча йўқолган функцияларини ҳамда уларнинг ижтимоий ва касбий фаолиятга бўлган қобилиятини жисмоний тарбия ва спорт воситалари ҳамда усулларидан фойдаланган ҳолда тиклаш (тузатиш ва компенсация қилиш) жисмоний реабилитация қилишдир.
Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация ва абилитация қилиш ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурига мувофиқ ташкил этилади.
Абилитация қилиш жамият ҳаётига мослаштириш учун организмнинг йўқ бўлган (туғма) ва (ёки) ривожланмаган функцияларини шакллантиришга қаратилган тиббий, ижтимоий, педагогик, психологик жиҳатдан тузатиш ва бошқа тузатиш чора-тадбирлари мажмуидир.
Абилитация қилиш бўйича хизматлар хавф гуруҳидаги болаларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий, психологик ва педагогик жиҳатдан тузатиш хизматларини, шунингдек бошқа тузатиш хизматларини ўз ичига олади.
Хавф гуруҳидаги болалар жумласига эрта аралашув ҳамда зарур тиббий, ижтимоий, психологик, педагогик жиҳатдан тузатишга ёки бошқа тузатишга оид кўмак кўрсатилмаганда жисмоний ва (ёки) руҳий ривожланишида юқори даражадаги ортда қолиш эҳтимоли мавжуд уч ёшгача бўлган болалар киради.
Абилитация қилиш бўйича хизматлар, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, тиббий-ижтимоий ташкилотлар, шунингдек тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатишга доир ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан кўрсатилади.
Ногиронлиги бўлган шахсларни (болаларни) абилитация қилиш уларнинг эҳтиёжларига имкон қадар мослаштирилган ҳажмда, малакали ходимлар томонидан амалга оширилади.
lex.uz’dagi asl matn«Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги қонун
32-modda. Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация ва абилитация қилиш
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.