«Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги қонун

31-modda. Тиббий-ижтимоий экспертиза

(31-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 декабрдаги ЎРҚ-1102-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2025 й., 03/25/1102/1173-сон)

Фуқарони ногиронлиги бўлган шахс ёки ўн саккиз ёшгача бўлган болани ногиронлиги бўлган бола деб топиш тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан амалга оширилади. Шахс тиббий-ижтимоий экспертизага давлат тиббиёт муассасаси томонидан юборилади, бундан ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно. Ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, тиббиёт ташкилотлари ногиронлиги белгилари аниқ кўриниб турган шахсларни клиник-функционал маълумотларни олишга доир қўшимча текширувларни ўтказмасдан туриб, тиббий-ижтимоий экспертизага юборишга ҳақли. Агар шахс соғлиғининг ҳолатига кўра тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига бориш имконига эга бўлмаса ва бу тиббиёт муассасасининг хулосаси билан тасдиқланса, тиббий-ижтимоий экспертиза шахснинг хоҳишига кўра унинг уйида ёки шахс даволанишда бўлган стационарда ўтказилади. Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг мажлисларида маҳаллий меҳнат органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, касаба уюшмаларининг, суғурта ташкилотларининг ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари вакиллари иштирок этиши мумкин. Текширувдан ўтказиш тиббий ҳужжатлар қабул қилинган кундан эътиборан йигирма календарь кундан кечиктирмай тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан ўтказилади. Тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтиш учун юборилган шахс тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси томонидан текширувдан ўтказиш куни тўғрисида тиббий ҳужжатлар қабул қилинган кундан эътиборан икки иш куни ичида хабардор қилинади. Ногиронлик аниқланган тақдирда, тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан ҳужжатлар қабул қилинган санадан бошлаб фуқаро ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этилади. Тиббий-ижтимоий экспертиза натижалари бўйича ногиронлиги бўлган шахс деб топилган фуқарога — ногиронлик гуруҳи, унинг белгиланиш сабаби ва муддатлари, ўн саккиз ёшгача бўлган болаларга эса қайта текширувдан ўтиш муддати билан — «Ногиронлиги бўлган болалар» тоифаси белгиланади. Қайта текширувдан ўтказиш муддати кўрсатилмайдиган ногиронлик инсон аъзолари функцияларининг ҳамда организми тизимларининг барқарор, аслига қайтариб бўлмас тарздаги морфологик ўзгаришлари ва бузилишлари мавжуд бўлган, амалга оширилган реабилитация тадбирларининг самарасизлиги оқибатида касалликнинг кечиши ва соғлиқнинг тикланишини, ижтимоий мослашувни яхшилаш мумкин бўлмаган тақдирда, белгиланган тартибда тасдиқланган касалликлар ва анатомик нуқсонлар рўйхатига мувофиқ белгиланади. Кўрсатилган муддатлардан олдин қайта текширувдан ўтказиш соғлиқнинг ҳолати ва ҳаёт фаолиятининг чекланганлик даражаси ўзгарганда ёки тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари асосланмаган қарор қабул қилганлиги фактлари аниқланганда ёхуд юқори турувчи тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан назорат вазифаси бажарилганда амалга оширилади. Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари зарур ускуналар билан жиҳозланган давлат тиббиёт муассасаларига бепул текширувлар ўтказиш учун бириктириб қўйилади. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа давлат ташкилотлари ногиронликнинг юзага келишига таъсир этувчи омиллар ҳамда шарт-шароитларни ўрганиш мақсадида ногиронликка олиб келувчи касалликлар юзага келишининг ишлаб чиқариш, ижтимоий, экологик ва бошқа сабабларини таҳлил қилишни ўз ваколатлари доирасида амалга оширади. Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари ногиронлиги бўлган шахсларнинг маълумотлар базасини шакллантириш, ногиронликни ҳисобга олиш ва ногиронлик тузилмасини таҳлил қилиш мақсадида ногиронлиги бўлган шахсларнинг (болаларнинг) кўрик ишларини электрон шаклда юритади. Ногиронликни белгилаш мезонлари ва механизмлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

ТИББИЙ-ИЖТИМОИЙ ЭКСПЕРТИЗА Нимани ангlatadi Бу — шахсни ногирон деб тан олиш учун ўтказиладиган расмий текширув. Махсус врачлар комиссияси одамнинг сўзи-фаъоли қобилиятини, жисмоний ҳолатини ўрганиб, ногирон деб топиш ёки топмаслик қарори қабул қилади. Натижада ногирон шахсга ногирон гуруҳи белгиланади. Кимга тегишли Бу жараён давлат тиббиёт муассасалари орқали барча фуқаролар ва ўн саккиз ёшгача болалар учун ўтказилади. Аmalда Ота-оналари ўғли ўйнаш вақтида ўзи ҳаракат қила олмаслигини сезиб, тиббиёт муассасасига мурожаат қилди. Врачлар комиссияси болани текширди ва ногирон деб топди, унга ногирон гуруҳи белгилади. Шунда оила махсус ёрдам ва ҳуқуқлар олишга ҳақ қозонди.

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.