«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонун

51-modda. Вазирликлар ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш ҳамда таъминлашга доир ваколатлари

(51-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)

Вазирликлар ва идоралар ўз ваколатлари доирасида: норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўз вақтида ижро этилишига қаратилган зарур тадбирларни ишлаб чиқади ва (ёки) чоралар кўради; Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг ижро этилишига қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилишини амалга оширади; норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларининг тарқатилишини таъминлайди, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижрочиларга етказилиши ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишига доир ишларни бошқа давлат органлари ҳамда ташкилотлар билан биргаликда ташкил этади; норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш учун ўз ходимларини тайёрлашни, қайта тайёрлашни ҳамда уларнинг малакасини оширишни ташкил этади; норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижро этилиши устидан назоратни амалга оширади, тегишли тармоқда қонунчиликнинг қўлланилиш амалиётини ўрганади ва, зарур бўлганда, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади; норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тизимлаштирилган ҳисобини белгиланган тартибда юритади. Вазирликлар ва идоралар қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

НИМАНИ АНГЛАДАДИ Вазирликлар ва идоралар қонун ва бошқа норматив ҳужжатларни амалга ошириш учун зарур ишларни бошқариши керак. Улар ҳужжатларни ўз вақтида ижро этиш, халқга тушунтириш, ходимларини ўқитиш ва ижро этилишини назорат қилиш мажбур. КИМГА ТЕГИШЛИ Бу ваколатлар Ўзбекистон Республикасининг барча вазирликлари, давлат идоралари ва ташкилотларига тегишли. АМАЛДА Масалан, Соғлиқ сақлаш вазирлиги янги эмас қилиш қонунини қабул қилганда, унинг ходимларини ўқитиши, барча касалхоналарга қонун матнини юбориши ва врачларнинг уни тўғри қўллаши устидан назорат қилиши керак.

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.