«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонун

52-modda. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш ва таъминлашга доир ваколатлари

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тегишли ҳудудда: норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўз вақтида ижро этилишига қаратилган зарур тадбирларни ишлаб чиқади ва (ёки) чоралар кўради; норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларининг тарқатилишини таъминлайди, бошқа ташкилотлар билан биргаликда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан зарур тушунтириш ишларини ташкил этади; тегишли давлат органлари ва ташкилотларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижро этиш бўйича ишларини мувофиқлаштиради ҳамда йўналтиради; норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижро этилиши устидан назоратни амалга оширади, қонунчиликнинг қўлланилиш амалиётини ўрганади ва зарур бўлганда қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади; норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тизимлаштирилган ҳисобини белгиланган тартибда юритади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.