«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонун

50-modda. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этишга доир ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ўз ваколатлари доирасида: норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижро этилиши масалалари юзасидан давлат органлари ва ташкилотларга тушунтиришлар беради ҳамда зарур ёрдам кўрсатади; норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат бошқаруви органлари томонидан ижро этилиши масалаларига доир услубий кўрсатмаларни ишлаб чиқади; норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат бошқаруви органлари томонидан ижро этилиши мониторинги ва таҳлилини ўтказади, ушбу соҳадаги муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади; давлат бошқаруви органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижро этиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштиришни амалга оширади; давлат бошқаруви органларида ва ташкилотларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси нуқтаи назаридан ижро интизомига риоя этилишини ўрганади, шу асосда Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш учун ахборот-таҳлилий ҳужжатларни тайёрлайди. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.