«Мулкчилик тўғрисида»ги қонун

18-modda. Умумий қоидалар

(18-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 мартдаги ЎРҚ-1122-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 03/26/1122/0250-сон)

1. Ўзбекистон Республикасининг давлат мулкига маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг мулки (муниципал мулк) киради. Давлат мулкини тасарруф этиш ва бошқаришни халқ (маъмурий-ҳудудий тузилма аҳолиси) номидан тегишли халқ депутатлари Кенгашлари ва улар ваколат берган давлат бошқаруви идоралари амалга оширадилар. 2. Ўзбекистон Республикасининг, маъмурий-ҳудудий тузилманинг бюджет ёки бошқа маблағлари ёхуд улар ихтиёридаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг маблағи ҳисобига ҳосил қилинадиган ёки сотиб олинадиган мулк тегишли равишда Ўзбекистон Республикасининг мулки ёки маъмурий-ҳудудий тузилманинг мулки бўлади. 3. Ўзбекистон Республикаси ўз маъмурий-ҳудудий тузилмаларининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди. Маъмурий-ҳудудий тузилма эса Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди. 4. Ўзбекистон Республикаси бошқа давлатлар билан ҳамкорликда мол-мулкка ва хўжалик фаолияти натижаларига ҳар бир давлатнинг маълум улушда эгалик ҳуқуқи асосида мулк ҳосил қилиши мумкин. Давлатлараро манфаатларга дахлдор бўлган сув ресурсларидан, ҳаво ҳавзасидан ва бошқа мулк шаклларидан фойдаланиш улар ўртасидаги келишувга мувофиқ амалга оширилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.