1. Ўзбекистон Республикасининг мутлақо мулкига:
ер ( қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда, тартибда ва шартларда мулк қилиб берилган ерлардан ташқари), ер ости бойликлари, ички сувлар, республика ҳудуди доирасидаги ҳаво ҳавзаси, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси;
Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг мол-мулки;
жумҳурият халқларининг маданият ва тарихий бойликлари;
жумҳурият бюджетининг маблағлари, жумҳурият ва давлат аҳамиятидаги банклар, суғурта, резерв фондлари ва бошқа давлат фондлари;
давлат аҳамиятига молик корхоналар, давлат олий таълим ташкилотлари, ижтимоий-маданий соҳа объектлари ҳамда давлатнинг республика истиқлолини ва иқтисодий мустақиллигини таъминловчи бошқа мол-мулклари киради.
2. Давлат талаб-эҳтиёжларини таъминлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси томонидан ер майдонлари ҳамда бошқа табиий захиралар ва объектларни бериш тартиби Қорақалпоғистон Республикаси билан Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги шартномада белгилаб қўйилади.
lex.uz’dagi asl matn19-modda. Давлат мулкининг объектлари
(19-модда 1-бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.