«Мулкчилик тўғрисида»ги қонун

17-modda. Диний ташкилотларнинг мулки

(17-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 851—XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 235-модда)

1. Диний ташкилотларнинг мулкида бинолар, диний фаолиятга доир буюмлар, ишлаб чиқариш, ижтимоий ва хайрия аҳамиятига эга бўлган объектлар, диний ташкилотларнинг фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган пул маблағлари ва бошқа мол-мулк бўлиши мумкин. Диний ташкилотлар ўз маблағига сотиб олган ва барпо этган, фуқаролар, ташкилотлар эҳсон қилган ёки давлат томонидан берилган ва қонунда ман этилмаган бошқа асосларга биноан қўлга киритилган мол-мулкка эгалик қилишга ҳақлидирлар. Диний ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси сарҳадларидан ташқарида бўлган мол-мулкка эгалик қилишлари мумкин. Ўзбекистон Республикасида хайрия мақсадларида мол-мулк беришга йўл қўйилади. Диний ташкилотлар ихтиёрий суратда молиявий ва бошқа хайр-эҳсон қилишни сўраб мурожаат этишга ва уларни олишга ҳақлидирлар. 2. Диний ташкилотларга тушадиган молиявий ва мол-мулк тарзидаги хайр-эҳсонлар, шунингдек фуқаролардан келадиган пул тушумларининг ҳамма турларига солиқ солинмайди.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.