«Мулкчилик тўғрисида»ги қонун

16-modda. Жамоат бирлашмаларининг мулки

(16-модда 1-бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

1. Жамоат бирлашмалари (сиёсий партиялар, оммавий ҳаракатлар, шу жумладан халқ фронтлари, касаба уюшмалари, хотин-қизлар, ветеранлар, ёшлар ва болалар ташкилотлари, кўнгилли жамиятлар, ижодий иттифоқлар, фондлар, уюшмалар ва фуқароларнинг бошқа бирлашмалари)нинг мулкида улар уставларида кўзда тутилган фаолиятни моддий жиҳатдан таъминлаш учун зарур бўлган бинолар, иншоотлар, уй-жой фонди, асбоб-ускуналар, маданий маърифий ва соғломлаштириш мақсадларига хизмат қиладиган мол-мулк, пул маблағлари, қимматли қоғозлар ва мол-мулк бўлиши мумкин. Жамоат бирлашмалари мулкида, шу бирлашмалар маблағлари ҳисобидан уларнинг уставларида кўрсатилган мақсадларга мувофиқ вужудга келтириладиган корхоналар ҳам бўлиши мумкин. Жамоат бирлашмаларининг пул маблағлари аъзо бўлиш ва аъзолик бадалларидан, ихтиёрий бадаллар, хайр-эҳсонлар; ўтказилган лотереялардан тушган маблағлар; ишлаб чиқариш-хўжалик ва ноширлик фаолиятидан олинган даромадлар; қонунда тақиқланмаган бошқа тушумлар ҳисобидан ташкил этилади. Уюшмалар ва уларга кирувчи бирлашмаларнинг шу уюшмаларга қарашли мол-мулкдан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш соҳасидаги ваколатлари уюшмалар ва бирлашмаларнинг уставлари билан белгиланади. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида миллий хавфсизлик манфаатларини кўзлаб ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ жамоат уюшмаларининг мулки бўла олмайдиган мол-мулк турлари белгилаб қўйилиши мумкин. Жамоат уюшмалари ўз уставларида ёзиб қўйилган мақсадлар ва вазифаларга мувофиқ ҳамда қонунчиликда белгиланадиган тартибда ўзга давлатлардан келадиган пул маблағларини ҳамда бошқа мол-мулкни олишлари мумкин. Сиёсий мақсадларни кўзлайдиган партиялар ва ижтимоий ҳаракатлар ўзга давлатларнинг юридик ва жисмоний шахсларидан молиявий ва ўзга моддий ёрдам олишга ҳақли эмаслар. 2. Жамоат уюшмалари тугатилганидан кейин қолган мол-мулк унинг уставидан кўзда тутилган мақсадларда ишлатилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.