Нобанк кредит ташкилотининг юридик шахс бўлмаган, ўз фаолиятини нобанк кредит ташкилоти номидан унинг ваколатли бошқарув органи томонидан тасдиқланган низом асосида амалга оширадиган алоҳида бўлинмаси нобанк кредит ташкилотининг филиалидир.
Нобанк кредит ташкилотининг филиали нобанк кредит ташкилоти билан ягона устав фондига (устав капиталига) ва балансга эга бўлади, шунингдек унинг мол-мулки билан таъминланади.
Нобанк кредит ташкилоти филиалининг номи уни ташкил этган нобанк кредит ташкилотининг фирма номини ўз ичига олиши шарт.
Агар микромолия ташкилоти ёки факторинг ташкилоти фаолиятини ушбу Қонун 8-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган маблағлар ҳисобидан амалга оширса, микромолия ташкилоти ёки факторинг ташкилоти филиални очиш чоғида пруденциал нормативларга риоя этиши шарт.
Нобанк кредит ташкилоти филиални очган кундан эътиборан ўн иш куни ичида Марказий банкка ваколатли бошқарув органининг филиални ташкил этиш тўғрисидаги қарорини, филиал ҳақидаги низомни ва филиалнинг раҳбари тўғрисидаги маълумотларни илова қилган ҳолда бу ҳақда электрон платформа орқали хабарнома юбориши шарт.
Ломбард филиал очилгунига қадар филиал касса хоналарининг Марказий банк талабларига мувофиқлигини таъминлаши шарт.
Филиалнинг фаолияти натижасида нобанк кредит ташкилотининг молиявий аҳволи ёмонлашганда Марказий банк ушбу филиалнинг ёпилишини талаб қилишга ҳақли.
Филиалнинг номи ёки жойлашган ери ўзгарганлиги тўғрисидаги хабарнома бундай ўзгариш юзага келган кундан эътиборан уч кунлик муддат ичида электрон платформа орқали Марказий банкка юборилиши керак.
Нобанк кредит ташкилоти Марказий банкни филиалнинг ёпилиши тўғрисида уни ёпиш ҳақида қарор қабул қилинган санадан эътиборан беш кун ичида электрон платформа орқали хабардор қилади.
Ўзбекистон Республикасида нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини амалга оширувчи чет эл юридик шахсларининг филиалларини ташкил этишга йўл қўйилмайди.
lex.uz’dagi asl matn«Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги қонун
18-modda. Нобанк кредит ташкилотининг филиаллари
(18-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1058-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2025 й., 03/25/1058/0355-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.