«Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги қонун

19-modda. Нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини амалга ошириш шартлари

(19-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1058-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2025 й., 03/25/1058/0355-сон)

Микромолия ташкилотининг, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотининг, кафолатлар бериш ташкилотининг ёки факторинг ташкилотининг фаолияти у ҳақидаги маълумотларни тегишинча микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестрига, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари реестрига, кафолатлар бериш ташкилотлари реестрига ёки факторинг ташкилотлари реестрига киритиш воситасида ҳисоб рўйхатидан ўтказилганидан кейин амалга оширилади. Ломбард фаолияти ломбард фаолиятини бошлаганлик тўғрисидаги хабарнома қабул қилинганлиги Марказий банк томонидан тасдиқланганидан кейин амалга оширилади. Хабарнома қабул қилинганлигини тасдиқлаш ломбардни ломбардлар реестрига киритиш воситасида амалга оширилади. Ломбард ўз фаолиятини бошлаганлик ҳақидаги хабарномани юборгунига қадар касса хоналарининг Марказий банк талабларига мувофиқлигини таъминлаши шарт. Мазкур талабни бажариш ўрнига ломбард ўз фаолиятини комплекс суғурталаш полисини тақдим этишга ҳақли. Микромолия ташкилоти нақд пуллар ва қимматликлар билан фаолиятни амалга ошириш чоғида уларнинг бутлигини, дахлсизлигини ва хавфсизлигини таъминлаши шарт. Микромолия ташкилотининг, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотининг кафолатлар бериш ташкилотининг, факторинг ташкилотининг улар ҳисоб рўйхатидан ўтгунига қадар амалга ошириладиган фаолияти, шунингдек ломбард фаолиятини бошлаганлик тўғрисидаги хабарнома қабул қилинганлиги Марказий банк томонидан тасдиқлангунига қадар ломбарднинг амалга ошириладиган фаолияти ғайриқонуний деб ҳисобланади. Бундай фаолият натижасида олинган даромад Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига олиб қўйилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.