Нобанк кредит ташкилотининг устав фонди (устав капитали) Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида шакллантирилади ва фақат нобанк кредит ташкилотининг муассислари (иштирокчилари, акциядорлари) томонидан киритилган пул маблағларидан ташкил топади.
Нобанк кредит ташкилотининг устав фондини (устав капиталини) шакллантириш учун кредитга, гаровга олинган маблағлардан ва мажбуриятлар юклатилган бошқа маблағлардан, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган маблағлардан фойдаланиш тақиқланади.
Устав фондининг (устав капиталининг) энг кам миқдори:
кафолатлар бериш ташкилоти учун — юз миллиард сўмни;
ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти учун — йигирма беш миллиард сўмни;
микромолия ташкилоти ва факторинг ташкилоти учун — икки миллиард сўмни;
ломбард учун — беш юз миллион сўмни ташкил этиши керак.
Нобанк кредит ташкилоти устав фондининг (устав капиталининг) энг кам миқдори ҳисоб рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза берилган ёки ломбард фаолиятини бошлаганлик ҳақида хабарнома юборилган кунга қадар шакллантирилган бўлиши ва ҳисоб рўйхатидан ўтказилгунига қадар ёки ломбард фаолиятини бошлаганлик тўғрисидаги хабарнома юборилгунига қадар банк ҳисобварағида сақланиши керак.
lex.uz’dagi asl matn«Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги қонун
17-modda. Нобанк кредит ташкилотининг устав фонди (устав капитали)
(17-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1058-сонли Қонунига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2025 й., 03/25/1058/0355-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.