Қуйидаги якка тартибдаги меҳнат низолари бевосита судда кўриб чиқилади:
1) агар ходимнинг иш жойида меҳнат низолари бўйича комиссия тузилмаган бўлса;
2) меҳнат шартномасини бекор қилиш асосларидан қатъи назар, ишга тиклаш тўғрисидаги, меҳнат шартномасини бекор қилиш санасини ва асослари таърифини ўзгартириш ҳақидаги, мажбурий прогул ёки кам ҳақ тўланадиган иш бажарилган вақт учун ҳақ тўлаш тўғрисидаги;
3) ходимга меҳнатда майиб бўлганлиги ёки касб касаллиги туфайли етказилган зиённинг ўрнини ёхуд ходимнинг мол-мулкига етказилган моддий зарарнинг ўрнини иш берувчи томонидан қоплаш ҳақидаги;
4) иш берувчи томонидан ходимга етказилган маънавий зиённи компенсация қилиш тўғрисидаги;
5) ишга қабул қилиш рад этилганлиги ҳақидаги;
6) иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда олдиндан ҳал этилган масалалар юзасидан;
7) ходимлар ва иш берувчи жисмоний шахслар ўртасида юзага келадиган;
8) ўзини меҳнат қилиш ва машғулотлар соҳасида камситилишга учраган деб ҳисоблаётган шахсларнинг;
9) ходим томонидан иш берувчига етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги.
Якка тартибдаги меҳнат низолари, ушбу модданинг биринчи қисмида санаб ўтилганларидан ташқари, ходимнинг хоҳишига кўра, бевосита судларда ҳам кўриб чиқилади.
Ходимнинг аризасини кўриб чиқишни якка тартибдаги низо меҳнат низолари бўйича комиссияда кўриб чиқилмаганлигига асосланган ҳолда рад этишга йўл қўйилмайди.
lex.uz’dagi asl matn558-modda. Бевосита судда кўриб чиқилиши лозим бўлган якка тартибдаги меҳнат низолари
Oddiy tilda
НЕМАНИ АНГLATADI
Бу модда судда бевосита кўриб чиқиладиган меҳнат низоларини кўрсатади. Яъни ходим ва иш берувчи ўртасидаги муносибатлар бўйича юзага келган низолар комиссияни ўтказмасдан тўғри судга мурожаат қилиш мумкин. Бу низолар жуда муҳим масалалар — ишдан чиқариш, зарар қоплаш, ишга қабул қилишдан бас қилиш ва бошқалар.
КИМГА ТЕГИШЛИ
Бу қоида ходимлар ва иш берувчилар ўртасидаги низолар ҳал этилишида қўлланилади.
АМАЛДА
Ходим ишдан нохоқ чиқарилди деб ҳисобласа, комиссияга мурожаат қилмасдан тўғри судга арза берса болади. Суд ходимнинг ишга қайтарилишини ва йўқотган маошини тўлашни буюра олади.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.