Mehnat kodeksi

530-modda. Меҳнат ҳуқуқларини ходим томонидан ҳимоя қилиш тушунчаси ва ҳимоя қилишни амалга ошириш

Ходим томонидан меҳнат ҳуқуқларини ўзи ҳимоя қилиши деганда ходимнинг бузилган ҳуқуқини меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни ва текширувни амалга оширувчи органларга ёхуд якка тартибдаги меҳнат низоларини кўриб чиқувчи органларга мурожаат этмасдан ёки мурожаат қилган ҳолда тиклашга ва (ёки) ушбу ҳуқуқни амалга ошириш борасидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган мустақил равишдаги қонуний ҳаракатлари тушунилади. Ходим ўз ҳуқуқи бузилганлиги ҳақида билган ёки билиши керак бўлган пайтдан эътиборан меҳнат ҳуқуқларини ўзи ҳимоя қилишни (бундан буён матнда ўзини ўзи ҳимоя қилиш деб юритилади) амалга оширишга ҳақли. Ходим ўзини ўзи ҳимоя қилишни тўхтатиш тўғрисида ўз хоҳишига кўра исталган пайтда қарор қабул қилишга ҳақли.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.