Mehnat kodeksi

53-modda. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиялар ваколатларининг муддати

Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиялар доимий фаолият кўрсатувчи органлардир. Комиссиялар ваколатларининг муддати тегишли жамоа келишувини ёки жамоа шартномасини тайёрлаш ва унинг амал қилиш муддатига белгиланади. Тарафлар томонидан янги жамоа келишувини, жамоа шартномасини тайёрлаш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда улар ушбу Кодекснинг 48 — 51-моддаларида назарда тутилган тартибда янгидан ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича тегишли комиссияларни тузади. Бунда, агар ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия ишининг якунларига кўра тегишли тараф аввалги комиссия таркибида бўлган шахсларнинг фаолиятини қониқарли деб топган бўлса, тегишли тарафнинг қарори билан комиссия таркибига ушбу шахслар ҳам киритилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.