Меҳнат кодекси

465-modda. Вахта усулида ишлаш тўғрисидаги умумий қоидалар

Вахта усулида ишлаш ходимларнинг доимий яшаш жойига кунлик қайтишини таъминлаш имкони бўлмаган тақдирда, уларнинг доимий яшаш жойидан ташқарида меҳнат жараёнини амалга оширишнинг алоҳида шаклидир. Вахта усулида ишлаш иш жойи ходимларнинг доимий яшаш жойидан ёки иш берувчининг жойлашган еридан сезиларли даражада узоқда жойлашганида ишлаб чиқариш объектларини, ижтимоий ва бошқа объектларни қуриш, таъмирлаш ёки реконструкция қилиш муддатларини қисқартириш, аҳоли яшамайдиган, олис ҳудудларда ёхуд алоҳида табиий шароитларга эга бўлган ҳудудларда ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланилишини таъминлаш мақсадида, шунингдек бошқа ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун қўлланилади. Вахта усулидаги ишларга жалб қилинадиган ходимлар ишларни бажариш объектида бўлиш даврида иш берувчи томонидан махсус ташкил этиладиган, мазкур ходимларнинг ишларни бажариши вақтида ҳаёт фаолиятини ва сменалар ўртасида дам олишини таъминлаш учун мўлжалланган бинолар ва иншоотлар мажмуидан иборат бўлган вахта шаҳарчаларида ёхуд шу мақсадлар учун мослаштирилган ва иш берувчининг ҳисобидан ҳақи тўланадиган ётоқхоналарда, бошқа турар жойларда яшайди. Агар вахта объектида меҳнат фаолиятини амалга оширувчи ходим ҳар куни ўз доимий яшаш жойига қайтиш имкониятига эга бўлса, бундай ишни бажариш вахта усулида ишлаш ҳисобланмайди. Ишнинг вахта усулини қўллаш тартиби иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда тасдиқланади. Ишни вахта усулида ташкил этиш тўғрисидаги намунавий низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

ВАХТА УСУЛИДА ИШЛАШ Нимани ангlatadi Вахта усулида ишлаш — бу ходимлар ўз уйларига кунлик қайтолмаслик учун ишчи шахарчаларда ёки ётоқхоналарда яшаб, муайян вақт давомида ишлаш шакли. Бу усул қашқа жойларда, қиёфа ишларида ёхуд қийин табиий шароитларда қўлланилади. Ходим ишлаш жойида бўлган давомida iш beruvchi uning turar joy, ovqat va dam olishini ta'minlaydi. Кимга tegishli Бу қоида вахта объектларида ишлаб чиқариш ишларини амалга оширадиган барча ходимларга тегишли. Amalda Қўл-қўл қуриш компанияси қашқа шахарда йўл қуриш лойиҳасида ишлаб чиқариш объектини қуриш учун ходимларни жалб қилди. Ходимлар ўз шахарларидан узоқ бўлганлиги сабабли, иш берувчи уларга вахта шахарчасида ётоқхона, ашхона ва дам олиш жойларини таъминлади.

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.