Mehnat kodeksi

43-modda. Ходимлар вакилларининг ҳуқуқлари

Ходимларнинг вакиллари қуйидаги ҳуқуқларга эга: жамоа музокараларини олиб бориш, жамоа келишувларини, жамоа шартномаларини тузиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш; ижтимоий шерикликнинг турли даражаларида ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш масалаларини ҳал қилишда иштирок этиш; ташкилотнинг ички норматив ҳужжатларини ишлаб чиқишда иштирок этиш, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган ҳолларда эса иш берувчи томонидан тегишли ички ҳужжат қабул қилинишига ўз розилигини ёки норозилигини билдириш; меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, ходимларнинг вакиллари билан келишилган ҳолда қабул қилинган ички ҳужжатларга риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш; иш берувчиларга, уларнинг вакилларига меҳнат тўғрисидаги ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш бўйича таклифлар киритиш; ваколатли давлат органларига ходимларни оммавий равишда ишдан озод этишни тўхтатиш тўғрисида таклифлар киритиш; меҳнат масалалари, ташкилотнинг фаолияти, бошқа ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича зарур ахборот олиш; иш жойларига монеликсиз ташриф буюриш, иш берувчилардан, уларнинг вакилларидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун зарур маълумотларни олиш; меҳнат низоларини ҳал этиш (тартибга солиш) органларида ходимларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш; иш берувчининг ва у ваколат берган шахсларнинг қарорлари устидан, агар улар қонунчиликка ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга зид бўлса ёхуд ходимларнинг ҳуқуқларини бошқача тарзда бузадиган бўлса, судга шикоят қилиш; агар ходимларнинг ижтимоий-меҳнат муносабатларидаги ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган бошқа ҳаракатлар қонунчиликка зид бўлмаса, уларни ҳам амалга ошириш. Ходимларнинг вакиллари томонидан ҳуқуқларни амалга ошириш иш берувчиларнинг иш самарадорлигини пасайтирмаслиги, уларнинг белгиланган иш тартиби ва режимини бузмаслиги керак.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.