Иш берувчи касаба уюшма қўмитаси билан келишувга кўра, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси билан келишувга кўра тасдиқланадиган тавсияларни инобатга олиб, ноқулай меҳнат шароитларига эга бўлган, аёлларнинг меҳнатидан фойдаланиш чекланадиган айрим ишлар рўйхатини белгилашга ҳақли.
Аёллар томонидан улар учун йўл қўйиладиган энг кўп нормадан ортиқ бўлган оғир юкларни кўтариш ва ташиш тақиқланади.
Аёлларнинг оғир юкларни кўтариши ва ташиши чоғида улар учун йўл қўйиладиган энг кўп юкламалар Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси билан келишилган ҳолда белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn393-modda. Аёллар меҳнатини муҳофаза қилиш бўйича қўшимча чоралар
(393-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 13 февралдаги ЎРҚ-1030-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.02.2025 й., 03/25/1030/0144-сон)
Oddiy tilda
**Нимани ангlatadi**
Иш берувчи аёллар учун хавфли ва оғир ишларни чеклаши керак. Аёллар нормадан ортиқ оғир юкларни кўтара олмайди. Юк кўтариш нормалари давлат ва касаба уюшмалари томонидан белгиланади.
**Кимга tegishli**
Бу қоида барча иш берувчилар ва аёл ишчилар учун мажбурий.
**Амалда**
Мисол: Фарғона шахри бўйдоқ фабрикасида аёл ишчи Гулнора 25 килограммдан ортиқ юк кўтаришга мажбур қилинса, иш берувчи жавобгар бўлади. Унинг ўрнига махсус техника ёки эркак ишчи ишлатилиши керак.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.