Бошланғич даражадаги ижтимоий шериклик икки томонлама хусусиятга эга. Меҳнат жамоаси ва иш берувчи бошланғич даражадаги ижтимоий шериклик тарафларидир.
Тармоқ ва ҳудудий даражалардаги ижтимоий шериклик икки томонлама ёки уч томонлама хусусиятга эга. Ходимлар ва иш берувчиларнинг тегишли бирлашмалари тармоқ ва ҳудудий даражадаги икки томонлама ижтимоий шериклик тарафларидир. Ҳудудий даражадаги уч томонлама ижтимоий шерикликда ходимлар ва иш берувчилар ҳудудий бирлашмаларининг таклифига кўра маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа манфаатдор давлат органлари иштирок этади. Тармоқ даражасидаги уч томонлама ижтимоий шерикликда ходимларнинг ва иш берувчиларнинг тармоқ бирлашмалари таклифига кўра тегишли тармоқдаги республика ижро этувчи ҳокимият органлари иштирок этади. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги тегишли тармоқдаги республика ижро этувчи ҳокимият органлари иш берувчилар сифатида иштирок этадиган ҳолларда тармоқ даражасидаги уч томонлама ижтимоий шерикликда иштирок этади.
Республика даражасидаги ижтимоий шериклик уч томонлама хусусиятга эга. Ходимлар ва иш берувчиларнинг республика бирлашмалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар республика даражасидаги ижтимоий шериклик тарафларидир.
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари иш берувчилар сифатида иш юритадиган ҳолларда улар ижтимоий шерикликнинг иш берувчига вакиллик қиладиган тарафи бўлади.
lex.uz’dagi asl matnMehnat kodeksi
39-modda. Ижтимоий шериклик тарафлари
(39-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.