Mehnat kodeksi

389-modda. Айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари таснифи

Айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари қуйидаги мезонлар бўйича таснифланади: 1) меҳнат муносабатларининг субъектлари (аёллар, оилавий вазифаларни бажариш билан машғул шахслар, ногиронлиги бўлган шахслар, вояга етмаганлар) бўйича; 2) меҳнат фаолиятининг соҳалари, тармоқлари ва турлари (педагоглар ва тиббиёт ходимлари, транспорт ходимлари ва бошқалар) бўйича; 3) меҳнат шароитларининг оғирлигига ва (ёки) зарарлилигига қараб; 4) табиий-иқлим шароитларига қараб; 5) ходим ва иш берувчи ўртасидаги меҳнат муносабатларининг хусусиятлари (касаначилар, масофадан туриб ишловчи ходимлар ва бошқалар) бўйича. Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятларини таснифлашнинг бошқа мезонлари ҳам назарда тутилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.