Mehnat kodeksi

18-modda. Иш берувчининг якка тартибдаги ҳуқуқий ҳужжатлари

Иш берувчилар қонунчиликда белгиланган тартибда ўз ваколатлари доирасида муайян ходимга (ходимларга) ёки жамоага йўналтирилган ва бир марта қўлланилиш (ишга қабул қилиш, меҳнат шароитларини ўзгартириш, бошқа ишга ўтказиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш, ходимга меҳнат таътили бериш, ходимга нисбатан интизомий жазо қўллаш, ходимларни рағбатлантириш тўғрисидаги ва бошқа буйруқлар) учун мўлжалланган якка тартибдаги ҳуқуқий ҳужжатлар — буйруқлар, фармойишлар, қарорлар (бундан буён матнда буйруқлар деб юритилади) қабул қилиши мумкин. Раҳбар якка ўзи қабул қиладиган якка тартибдаги ҳуқуқий ҳужжатлар буйруқлар ёки фармойишлар тарзида эълон қилинади. Коллегиал ижро этувчи орган томонидан қабул қилинадиган якка тартибдаги ҳуқуқий ҳужжатлар қарорлар тарзида қабул қилинади. Агар иш берувчининг якка тартибдаги ҳуқуқий ҳужжатлари ходимлар учун меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган шарт-шароитларга нисбатан унча қулай бўлмаган қоидаларни ўз ичига олган бўлса, бу ҳужжатлар ёки уларнинг тегишли қисмлари ҳақиқий бўлмайди.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.