«Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида»ги қонун

63-modda. Жамиятни бўлиш

Жамиятни унинг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятларини янгитдан ташкил этилган жамиятларга ўтказган ҳолда тугатиш жамиятни бўлиш деб эътироф этилади. Бўлиш шаклида қайта ташкил этилаётган жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши бундай қайта ташкил этиш, жамиятни бўлиш тартиби ва шартлари, янги жамиятларни ташкил этиш ва бўлиш балансини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Бўлиш натижасида ташкил этилаётган ҳар бир жамиятнинг иштирокчилари таъсис шартномасини имзолайди. Бўлиш натижасида ташкил этилаётган ҳар бир жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши жамият уставини тасдиқлайди ва унинг органларини сайлайди. Жамият бўлинганда унинг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўлиш балансига мувофиқ бўлиш натижасида ташкил этилган жамиятларга ўтади. Агар бўлиш баланси қайта ташкил этилган жамиятнинг ҳуқуқий ворисини аниқлаш имкониятини бермаса, қайта ташкил этиш натижасида ташкил этилган юридик шахслар қайта ташкил этилган жамиятнинг мажбуриятлари юзасидан унинг кредиторлари олдида солидар жавобгар бўлади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.