Қайта ташкил этилаётган жамиятни тугатмасдан, унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг бир қисмини ўтказган ҳолда бир ёки бир неча жамиятни ташкил этиш жамиятни ажратиб чиқариш деб эътироф этилади.
Ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этилаётган жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши бундай қайта ташкил этиш, ажратиб чиқариш тартиби ва шартлари, янги жамиятни (янги жамиятларни) ташкил этиш ва бўлиш балансини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилади, ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этилаётган жамиятнинг таъсис ҳужжатларига жамият иштирокчилари таркибининг ўзгариши, уларнинг улушлари миқдорлари аниқланиши билан боғлиқ бўлган ўзгартиришларни ва ажратиб чиқариш тўғрисидаги қарорда назарда тутилган бошқа ўзгартиришларни киритади, шунингдек зарур бўлган тақдирда ўзга масалаларни, шу жумладан жамиятнинг органларини сайлаш тўғрисидаги масалаларни ҳал этади.
Ажратиб чиқарилаётган жамиятнинг иштирокчилари таъсис шартномасини имзолайди. Ажратиб чиқарилаётган жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши жамият уставини тасдиқлайди ва жамиятнинг органларини сайлайди.
Агар ажратиб чиқарилаётган жамиятнинг ягона иштирокчиси қайта ташкил этилаётган жамият бўлса, унинг умумий йиғилиши жамиятни ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этиш тўғрисида, ажратиб чиқариш тартиби ва шартлари тўғрисида қарор қабул қилади, шунингдек ажратиб чиқарилаётган жамиятнинг уставини ва бўлиш балансини тасдиқлайди, ажратиб чиқарилаётган жамиятнинг органларини сайлайди.
Жамиятдан бир ёки бир неча жамият ажратиб чиқарилганда қайта ташкил этилган жамият ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг бир қисми бўлиш балансига мувофиқ уларнинг ҳар бирига ўтади.
Агар бўлиш баланси қайта ташкил этилган жамиятнинг ҳуқуқий ворисини аниқлаш имкониятини бермаса, қайта ташкил этиш натижасида ташкил топган юридик шахслар қайта ташкил этилган жамиятнинг мажбуриятлари юзасидан унинг кредиторлари олдида солидар жавобгар бўлади.
lex.uz’dagi asl matn«Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида»ги қонун
64-modda. Жамиятни ажратиб чиқариш
Oddiy tilda
ЖАМИЯТНИ АЖРАТИБ ЧИҚАРИШ
Нимани ангlatadi
Жамиятни ажратиб чиқариш — бу мавжуд жамиятни тугатмасдан, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини бир қисмини янги жамиятларга ўтказиш. Жамият ўзи сақланади, лекин унинг бир қисми алохида жамиятга айланади. Бу жамиятни қайта ташкил этишнинг бир усули.
Кимга тегишли
Бу қоида масъулияти чекланган жамиятларга қўлланилади.
Аmalда
Мисол: "Ўзбек Авто" жамияти ўзи сақланган ҳолда, унинг автомобил сотиш бўлимини алохида "Авто Сотув" жамияти сифатида ажратиб чиқарди. Қадимги жамиятнинг бир қисми ҳуқуқ ва мажбуриятлари янги жамиятга ўтди.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.