«Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида»ги қонун

62-modda. Жамиятни қўшиб олиш

Бир ёки бир неча жамиятни уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини бошқа жамиятга ўтказган ҳолда тугатиш жамиятни қўшиб олиш деб эътироф этилади. Қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этишда иштирок этувчи ҳар бир жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши бундай қайта ташкил этиш тўғрисида, қўшиб олиш тўғрисидаги шартномани тасдиқлаш ҳақида қарор қабул қилади, қўшиб олинаётган жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши эса топшириш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида ҳам қарор қабул қилади. Қўшиб олишда иштирок этувчи жамиятлар иштирокчиларининг қўшма умумий йиғилиши қўшиб олинаётган жамиятнинг таъсис ҳужжатларига жамиятнинг иштирокчилари таркиби ўзгариши, уларнинг улушлари миқдорларини белгилаш билан боғлиқ ўзгартиришларни, қўшиб олиш тўғрисидаги шартномада назарда тутилган бошқа ўзгартиришларни киритади, шунингдек зарур бўлганда бошқа масалаларни, шу жумладан бирлаштирилаётган жамиятнинг органларини сайлаш тўғрисидаги масалаларни ҳал этади. Бундай умумий йиғилишни ўтказиш муддатлари ва тартиби қўшиб олиш тўғрисидаги шартномада белгиланади. Бир жамият бошқасига қўшиб олинганда қўшиб олинаётган жамиятнинг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятлари қўшиб олаётган жамиятга ўтади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.