Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятга (ҳаракатларга) доир талаблар ва шартлар хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг (ҳаракатларнинг) ҳар бир тури бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомда ва паспортларда кўрсатилади.
Хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомда ва паспортларда қуйидаги талаблар ҳамда шартлар кўрсатилади:
паспортларда назарда тутилган талаблар ва шартларга риоя этилиши шартлиги ҳамда уларни бажариш бўйича мажбуриятни ўз зиммасига олиш;
фаолиятни бошлаш ҳақидаги хабарномада (бундан буён матнда хабарнома деб юритилади) кўрсатилган ахборотнинг ишончлилигини таъминлаш;
ходимлар билан янги меҳнат шартномалари тузилганлиги, шартномаларга ўзгартишлар киритилганлиги ва улар тугатилганлиги ҳолларини, шунингдек амалдаги меҳнат шартномалари тўғрисидаги ахборотни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида мажбурий рўйхатдан ўтказиш — тегишли фаолиятни (ҳаракатларни) амалга ошириш учун ходимларга нисбатан шундай талаб мавжуд бўлган тақдирда;
хабардор қилувчининг номи, жойлашган ери (яшаш манзили) ўзгарганлиги рўйхатдан ўтказилганидан сўнг ёки филиал ва ваколатхона очилганидан сўнг ваколатли органни ўн иш куни ичида хабардор қилиш;
хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият (ҳаракатлар) турининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда бошқа талаблар ва шартлар.
Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятга (ҳаракатларга) доир талаблар ва шартларни мунтазам равишда (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ маротаба) ёки бир маротаба қўпол бузилиши ҳолларининг рўйхати паспортларда белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn«Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонун
37-modda. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятга (ҳаракатларга) доир талаблар ва шартлар
Oddiy tilda
ХАБАРДОР ҚИЛИШ ТАРТИБИДА ФАОЛИЯТГА ДОИР ТАЛАБЛАР
Нимани ангlatadi
Хабардор қилиш тартибида ишлайдиган шахслар ва ташкилотлар маълум қоидаларга амал қилиши керак. Булар паспортларда ва низомларда ёзилган талабларни бажариш, хабарномадаги маълумотларнинг тўғрилигини таъминлаш, ходимларни рўйхатдан ўтказиш каби ишларни ўз ичига олади.
Кимга тегишли
Бу талаблар хабардор қилиш тартибида фаолиятни амалга ошириш учун рухсат олган барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли.
Аmalда
Масалан, кичик дўкон ишлатувчи хабардор қилиш орқали ишни бошлаганда, ўзининг манзили ўзгарса ёки ходим ишга олса, унда ваколатли органга ўн кун ичида хабар бериши керак. Паспортда кўрсатилган барча шартларга амал қилмаса, жазо олиши мумкин.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.