«Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонун

38-modda. Хабарнома юбориш ва уни ҳисобга олиш тартиби

(38-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)

Хабардор қилувчи (унинг номидан иш юритишга ваколатли шахс) ваколатли органга электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда махсус электрон тизим ёки ЯИДХП воситасида хабарнома юборади. Хабарномани юборишда паспортларда назарда тутилган маълумотлар кўрсатилади ва ҳужжатлар илова қилинади. Паспортларда назарда тутилган ҳужжатлардан ташқари бошқа қўшимча ҳужжатлар талаб қилинишига йўл қўйилмайди. Хабардор қилувчилар хабарнома юбориш орқали хабардор қилиш тартиби жорий этилган фаолиятни (ҳаракатларни) амалга ошириш учун ушбу Қонуннинг 37-моддасида белгиланган талаблар ва шартларга мувофиқ эканлигини тасдиқлайди. Хабардор қилиш талаб этиладиган фаолиятни (ҳаракатларни) амалга ошириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик фоизигача миқдорда йиғим ундирилади, бундан алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилишни ва алкоголь маҳсулотларини умумий овқатланиш корхоналари томонидан реализация қилишни бошлаш ҳақидаги хабарномалар мустасно. Хабардор қилувчилар ваколатли органга юборилган хабарномада кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги учун жавобгардир. Хабарномага киритилган маълумотлар махсус электрон тизим воситасида идоралараро ҳамкорлик тизимларида мавжуд бўлган ахборот асосида автоматик равишда текширилади. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган тартибда хабардор қилувчи томонидан махсус электрон тизим ёки ЯИДХП воситасида хабарнома юборилганда, паспортларда белгиланган тартибда тақсимланадиган йиғимнинг бир қисми Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.