Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият (ҳаракатлар) фаолиятни (ҳаракатларни) бошлаш учун ваколатли орган томонидан қарор қабул қилинишини талаб этмайдиган, бироқ давлат томонидан тартибга солинишини таъминлаш, шунингдек тегишли фаолият билан шуғулланаётган субъектларнинг ҳисобини юритиш ва уларнинг фаолияти устидан назоратни амалга ошириш учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар ҳамда шартларга риоя этиш бўйича юридик ва жисмоний шахслар ўз зиммасига мажбуриятлар қабул қилиши орқали амалга ошириладиган фаолият турларини ўз ичига олади.
Ушбу Қонуннинг 3-иловасида кўрсатилган фаолият (ҳаракатлар) турларини (кичик турларини) амалга ошириш учун бу ҳақда ваколатли органни хабардор қилиш талаб этилади. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг (ҳаракатларнинг) ушбу Қонунда назарда тутилмаган янги турларини (кичик турларини) жорий этиш тақиқланади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган фаолият (ҳаракатлар) турлари (кичик турлари) билан ваколатли органни хабардор қилмасдан шуғулланиш тақиқланади.
Хабардор қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомда назарда тутилади.
Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг (ҳаракатларнинг) ўзига хос қоидалари ва хусусиятлари хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомга иловалар ҳисобланувчи паспортларда белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn«Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонун
36-modda. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият (ҳаракатлар)
Oddiy tilda
Нимани ангlatadi
Хабардор қилиш тартиби — бу фаолиятни бошлаш учун давлат органидан рухсат олишнинг керак эмас, лекин фаолиятни бошлашдан олдин ваколатли органга маълумот бериш керак бўлган тартиб. Шахс ўзи қонунда белгиланган талабларга риоя қилишга мажбур бўлади.
Кимга тегишли
Бу тартиб юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек ўзбек қонунчилигида кўрсатилган фаолиятлар билан шуғулланаётганларга тегишли.
Аmalда
Масалан, кичик дўканни очмоқчи бўлсаңиз, ўзбек қонунига асосан сўзсиз рухсат олишнинг керак йўқ, лекин сўзсиз махсус органга хабар бериб, қонунда белгиланган қоидаларга риоя қилишиңиз керак.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.