«Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги қонун

23-modda. Кредит ахборотини сақлаш ва ҳимоя қилиш

Кредит бюролари, кредит ахборотини етказиб берувчилар ва кредит ахборотидан фойдаланувчилар кредит ахборотининг сақланишини ҳамда рухсат этилмаган ҳолда унга киришдан, уни йўқ қилиб юборишдан, ўзгартиришдан, ундан фойдаланишдан ёки уни ошкор этишдан ҳимоя қилинишини таъминлаши керак. Кредит бюролари, кредит ахборотини етказиб берувчилар, кредит ахборотидан фойдаланувчилар, уларнинг раҳбарлари ва бошқа ходимлари кредит ахбороти алмашинуви жараёнида ўзлари олган ёки ўзларига маълум бўлиб қолган маълумотларни ошкор этиши тақиқланади. Кредит ахборотини ташкил этувчи маълумотлар хизмат вазифасини бажариши муносабати билан ўзига ишониб топширилган ёки маълум бўлиб қолган ёхуд ушбу Қонунда белгиланган тартибда тақдим этилган шахслар бундай маълумотларни меҳнат шартномаси (контракт) тугатилганидан кейин ҳам ошкор қилишга ҳақли эмас.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.