«Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги қонун

24-modda. Кредит ахборотини тақдим этишга ва унинг алмашинувига доир чеклашлар

(24-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 декабрдаги ЎРҚ-1102-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2025 й., 03/25/1102/1173-сон)

Кредит ахборотини тақдим этиш ва унинг алмашинуви фақат кредит битимини тузиш, ўзгартириш ҳамда кредит битимининг ижросини мониторинг қилишдаги таваккалчиликни баҳолаш мақсадида, шу жумладан кредит ахбороти субъектларини рейтинг асосида баҳолаш орқали, шунингдек ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган мақсадда ва қонунчиликда белгиланган бошқа мақсадларда амалга оширилади. Ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги аризага асосан кредит ахбороти субъектининг ва у билан бирга яшовчи оила аъзоларининг (ўз оиласига эга бўлмаганда ота-онасининг, шунингдек ўз оиласига эга бўлганда эрининг, хотинининг ҳамда ўз оиласига эга бўлмаган 18 ёшли ва ундан катта ёшли фарзандларининг) тўловга қобилиятлилигини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига ва «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларига кредит ахбороти тақдим этилади ҳамда унинг алмашинуви амалга оширилади. Кредит ахборотининг ушбу модда биринчи қисмида назарда тутилмаган мақсадларда тақдим этилишига ва алмашинувига йўл қўйилмайди. Кредит ахборотини, кредит тарихини, кредит ҳисоботларини, шунингдек бошқа ахборотни кредит ахборотидан фойдаланувчи бўлмаган шахсларга тақдим этишга йўл қўйилмайди.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.