«Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги қонун

22-modda. Кредит ахбороти субъектининг ҳуқуқлари

(22-модданинг биринчи қисмининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 4 мартдаги ЎРҚ-1043-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.03.2025 й., 03/25/1043/0217-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 6 июнь)

Кредит ахбороти субъекти: кредит бюросидан ўзи ҳақидаги кредит ҳисоботини олиш, шу жумладан бир йилда бир марта текинга олиш; ўзи ҳақидаги кредит ҳисоботининг тақдим этилиши мақсади тўғрисида ва кредит ҳисоботи тақдим этилган кредит ахборотидан фойдаланувчилар ҳақида кредит бюросидан ахборот олиш; кредит ахборотидан фойдаланувчидан ўзи ҳақидаги кредит ҳисоботининг кўчирма нусхасини олиш; ўзи ҳақидаги кредит ахборотида холис, ишончли ва янгиланган маълумотлар акс эттирилиши мақсадида унга ўзгартиришлар киритишни кредит ахборотини етказиб берувчилардан талаб қилиш; кредит ахборотини кредит бюроларига ўз вақтида тақдим этишни кредит ахборотини етказиб берувчилардан талаб қилиш; ўзи ҳақидаги кредит тарихига аниқликлар киритишни кредит бюросидан талаб қилиш; ўзи ҳақидаги кредит ҳисоботининг тақдим этилишига розилик беришни рад этиш ёки унинг кредит бюролари томонидан тақдим этилишини тақиқлаш (тақиқни олиб ташлаш); кредит бюросига қилган мурожаати ўз вақтида кўриб чиқилишини талаб қилиш; кредит битимини тузишни тақиқлаш ёки бундай тақиқни олиб ташлаш тўғрисидаги ариза билан белгиланган тартибда мурожаат этиш; кредит бюросида мавжуд бўлган ўзи ҳақидаги кредит ахборотидан, қандай мақсадларда бўлишидан қатъи назар, фойдаланиш ҳуқуқига эга. Кредит ахбороти субъекти қонунчилик ва кредит ахбороти алмашинуви тўғрисидаги шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.