«Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги қонун

21-modda. Кредит ахборотидан фойдаланувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

(21-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Кредит ахборотидан фойдаланувчи: бир нечта кредит бюросидан кредит ҳисоботларини олишга; тақдим этилган кредит ҳисоботининг холислиги ва ишончлилиги юзасидан кредит бюросига ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришга; кредит бюроларидан кредит ахбороти субъектининг рейтинг баҳосини ҳисоблаш услубини ҳамда кредит ахбороти субъекти рейтинг баҳосига таъсир қилган омилларни тушунтириб беришни талаб қилишга ҳақли. Кредит ахборотидан фойдаланувчи қонунчилик ва кредит ахбороти алмашинуви тўғрисидаги шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. Кредит ахборотидан фойдаланувчи: кредит ахбороти субъекти тўғрисидаги кредит ҳисоботини кредит бюросидан олиш учун кредит ахбороти субъектидан розилик сўраши; кредит ҳисоботининг махфийлиги ва бут сақланишига риоя этиши ҳамда унда мавжуд бўлган кредит ахборотини учинчи шахсларга ошкор этмаслиги; кредит ҳисоботидан фақат ушбу Қонун 24-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган мақсадлар учун фойдаланиши; кредит ахбороти субъекти хусусида олинган кредит ҳисоботининг кўчирма нусхасини унинг сўровига кўра тақдим этиши; кредит ахбороти субъектининг ўзи ҳақидаги кредит ҳисоботини беришга илгари олинган розилигини танишиб чиқиш учун кредит бюросининг талабига кўра унга уч иш куни ичида тақдим этиши шарт. Кредит ахборотидан фойдаланувчининг зиммасида қонунчилик ва кредит ахбороти алмашинуви тўғрисидаги шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.