«Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги қонун

20-modda. Кредит ахборотини етказиб берувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

(20-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Кредит ахборотини етказиб берувчи: кредит бюросидан лицензияси мавжудлигини талаб қилишга; кредит ахборотини бир нечта кредит бюросига тақдим этишга ҳақли. Кредит ахборотини етказиб берувчи қонунчилик ва кредит ахбороти алмашинуви тўғрисидаги шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. Кредит ахборотини етказиб берувчи: кредит бюросига ҳақиқий маълумотларга асосланган холис, ишончли ва янгиланган кредит ахборотини тақдим этиши; кредит бюросига кредит ахборотидаги ўзгаришлар ва янгилашлар ҳақида ўз вақтида хабар қилиши; кредит бюросига берилган кредит ахборотига белгиланган тартибда, кредит ахбороти субъектининг талабига кўра ўзгартиришлар киритиши; кредит ахбороти алмашинуви тўғрисидаги шартномага мувофиқ кредит бюросига маълумотлар узатиш тизимининг узлуксиз ишлашини таъминлаши шарт. Кредит ахборотини етказиб берувчининг зиммасида қонунчилик ва кредит ахбороти алмашинуви тўғрисидаги шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.