«Korrupsiyaga qarshi kurashish to'g'risida»gi qonun

-modda. Давлат органлари ва ташкилотларининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари

(8² ва 8³-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 22 июндаги ЎРҚ-1155-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 03/26/1155/0616-сон)

Давлат органлари ва ташкилотларида коррупция ҳолатларига ҳамда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқни муҳофаза қилишга доир айрим вазифаларга эга бўлган лавозим, хизмат ва (ёки) бўлинмадан иборат комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари қонунчиликда белгиланган тартибда ташкил этилади. Давлат органлари ва ташкилотларининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари: давлат органи ва ташкилоти тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича ички сиёсат амалга оширилиши ҳамда ушбу соҳадаги фаолият мувофиқлаштирилишида бевосита иштирок этади; давлат органи ва ташкилоти фаолиятида коррупция ҳолатларининг олдини олишга қаратилган самарали механизмлар ҳамда назорат тизими жорий этилишини таъминлайди; давлат органи ва ташкилоти тизимида қонунга риоя этиш, унга нисбатан ҳурмат руҳини мустаҳкамлаш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат муҳитини яратиш ва бу борада аҳолининг ижобий фикрини шакллантириш чораларини кўради; давлат органи ва ташкилоти тизимида коррупцияга қарши курашиш вазифасини амалга оширувчи, бюджет маблағлари айланмасини назорат қилувчи бўлинмаларнинг ҳамда шахсий хавфсизлик бўлинмаларининг фаолиятини мувофиқлаштиради; коррупцияга оид хавф-хатарларни тизимли таҳлил қилиш ва баҳолаш, бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш бўйича зарур чораларни ишлаб чиқади ҳамда уларнинг ижросини ташкил этади; давлат органи ва ташкилоти тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни такомиллаштириб бориш чораларини кўради; давлат органи ва ташкилоти фаолиятида шаффофликни таъминлаш, аффилланганлик ҳамда манфаатлар тўқнашуви ҳолатларининг олдини олишга қаратилган коррупцияга қарши назорат тизимини амалга оширади; давлат органи ва ташкилотида коррупция ҳолатлари ҳамда уларнинг олдини олиш юзасидан белгиланган тартибда текширувлар ўтказилишини ҳамда қатъий жавобгарлик чоралари кўрилишини ташкил этади; коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ҳамда унда иштирок этувчи давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади. Давлат органлари ва ташкилотларининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари қонунчиликка мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга оширади. Давлат органлари ва ташкилотларининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари ўз зиммасига юклатилган вазифаларни амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга: давлат органи ва ташкилоти тизимидаги ўз зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлган ахборот ҳамда маълумотлар базаларидан фойдаланиш; давлат органи ва ташкилотида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига имкон яратувчи сабаблар ҳамда шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўриш; давлат органи ва ташкилоти тизимида коррупцияга қарши чораларни ҳамда назорат тадбирларини мустақил ёки ишчи гуруҳ тузган ҳолда ташкил этиш; коррупцияга қарши курашиш борасида тезкор-қидирув, терговга қадар текширув ва тергов органлари билан ҳамкорлик қилиш, уларни белгиланган тартибда жалб этиш чораларини кўриш; коррупциявий омилларни аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва коррупция ҳолатларига чек қўйиш мақсадида шахсларнинг хатти-ҳаракатларини, ҳодисаларни ҳамда жараёнларни бевосита ёки билвосита кузатиш ва қайд этиш; ўз зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан, фуқаролардан маълумотларни ҳамда бошқа зарур ҳужжатларни ва материалларни сўраш ва олиш; ваколатини амалга ошириш доирасида зарурат туғилганда тегишли ҳужжат ва материаллар билан танишиш мақсадида давлат органи ва ташкилотининг объектларига тўсқинликсиз кириш; давлат органи ва ташкилоти тизимида аниқланган коррупция ҳолатлари бўйича юқори турувчи комплаенс хизматларини тўғридан-тўғри мустақил равишда хабардор қилиш; давлат органи ва ташкилоти тизимида коррупция ҳолатларини аниқлаш ҳамда уларга чек қўйиш мақсадида муайян шахслар билан белгиланган тартибда ноошкора ҳамкорлик ўрнатиш; давлат органи ва ташкилоти тизимида аниқланган коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик фактлари бўйича тўпланган материалларни қонуний чора кўриш учун тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ёки бевосита уларнинг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмаларига тақдим этиш; давлат органи ва ташкилоти тизимида қонун бузилиши ҳолларининг олдини олиш бўйича кўриб чиқилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар ва ушбу ҳолларни бартараф этиш юзасидан тақдимномалар киритиш. Давлат органлари ва ташкилотларининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари қонунчиликда белгиланган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлади. Давлат органи ва ташкилоти биринчи раҳбарларининг коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлари аломатлари аниқланганда ёки жиноий гуруҳ фаолиятига раҳнамолик қилаётган деб ҳисоблаш учун етарли асослар мавжуд бўлганда уларнинг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари юқори турувчи комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат хизмати билан келишган ҳолда тегишли ҳужжатлар ва маълумотларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тўғридан-тўғри тақдим этиш, шунингдек кадрлар масаласи ва молиявий харажатлар бўйича бошқарув қарорларини қабул қилиш ҳуқуқини вақтинча тўхтатиш ёки тегишли раҳбарни ёхуд ходимни вазифасини бажаришдан вақтинча четлатиш борасида таклиф киритиш ваколатига эга бўлади. Давлат органлари ва ташкилотларининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Комплаенс хизмати мувофиқлаштириб боради.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.