«Korrupsiyaga qarshi kurashish to'g'risida»gi qonun

-modda. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ваколатлари

(8¹-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 22 июндаги ЎРҚ-1155-сонли Қонунига асосан биринчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 03/26/1155/0616-сон)

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатини шакллантириш ҳамда амалга ошириш, давлат органларининг, оммавий ахборот воситаларининг, фуқаролик жамияти институтларининг ва бошқа нодавлат сектор вакилларининг биргаликдаги самарали фаолиятини ташкил этиш, шунингдек мазкур соҳадаги халқаро ҳамкорлик бўйича махсус ваколатли орган ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўз ваколатлари доирасида: коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатини шакллантиради ва амалга оширади; коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг тизимли сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этишга ҳамда коррупцияга қарши курашиш чораларининг самарадорлигини оширишга қаратилган дастурларни шакллантириш ва амалга оширишда бевосита иштирок этади; мамлакатдаги коррупция ҳолатини тизимли таҳлил қилади, шунингдек коррупцияга оид хавф-хатарлар юқори бўлган соҳаларни ҳамда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлайди; ҳар йили Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисида миллий маъруза тайёрлайди ҳамда уни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига киритади; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ва Сенатининг коррупцияга қарши курашишга дахлдор бўлган қўмиталари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг тегишли қўмитаси, халқ депутатлари вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар Кенгашларининг коррупцияга қарши курашиш комиссиялари билан ҳамкорлик қилади; коррупцияга оид жиноятларни, биринчи навбатда Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларига ва халқаро обрўсига путур етказадиган коррупцияга оид жиноятларни тергов қилиш натижаларини комплекс таҳлил қилади, унинг якунлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ахборот беради; коррупцияга оид жиноятлар туфайли жамият ва давлат манфаатларига етказилган зарарнинг ўрни тўлиқ қопланишига эришилиши устидан назоратни амалга оширади; норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш тизими самарадорлигини таҳлил қилади, ушбу тизимни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади; фуқаролик жамияти институтлари билан биргаликда коррупциянинг даражасини, шу жумладан ҳудудлар, иқтисодиёт тармоқлари ва бошқа соҳалар кесимидаги даражасини баҳоловчи Коррупцияни идрок этиш миллий индексини тузишни ташкил этади; давлат харидлари соҳасида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш мақсадида давлат буюртмачисининг ISO: 37001 коррупцияга қарши стандартни қўллашини назарда тутувчи талабни белгилайди; жойларда коррупциянинг олдини олишга қаратилган ҳудудий дастурлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этади; коррупция ҳолатларига доир материалларни қонунчиликда белгиланган тартибда оммавий ахборот воситаларига тақдим этади; вазирликлар ва идораларнинг коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини таҳлилий ва ҳуқуқий-услубий жиҳатдан мувофиқлаштиради, давлат органларининг, оммавий ахборот воситаларининг, фуқаролик жамияти институтларининг ҳамда бошқа нодавлат сектор вакилларининг ушбу масалалар бўйича самарали ҳамкорлигини ташкил этади; ижро ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда уларнинг мансабдор шахслари қарорларида коррупция белгилари аниқланган ҳолларда уларнинг ижросини тўхтатиш ёки бекор қилиш тўғрисида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритади; коррупциянинг олдини олишга қаратилган тадбирларга фуқаролик жамияти институтларининг вакилларини фаол жалб этиш учун зарур шарт-шароитлар яратади, коррупциянинг олдини олиш, унга қарши курашиш ва жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш бўйича улар билан ижтимоий шериклик дастурларини ишлаб чиқади ҳамда биргаликда амалга оширади; аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади; коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш масалаларига оид ахборотни тарқатиш ҳамда коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқитишни ташкил этиш орқали жамиятда коррупциянинг барча кўринишларига нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади; давлат органлари ва ташкилотларининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари самарали фаолият кўрсатишини ҳамда коррупцияга қарши курашишга доир бошқа воситалар жорий этилишини мониторинг қилиб боради; давлат хизматига ҳалоллик стандартларини жорий этишга ҳамда манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва уни бартараф этишга кўмаклашади, давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш чораларини кўради; давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкини, шунингдек манфаатлар тўқнашувини декларациялаш тизимини ишлаб чиқади ҳамда унинг самарали ишлашини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.