«Коррупсияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонун

9-modda. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ваколатлари

(9-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 ноябрдаги ЎРҚ-729-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2021 й., 03/21/729/1064-сон)

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ўз ваколатлари доирасида: коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади; коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчиликнинг аниқ ва бир хилда ижро этилиши устидан назоратни амалга оширади; коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги тезкор-қидирув фаолиятини, терговга қадар текширувни, суриштирувни, дастлабки терговни амалга оширувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштиради; коррупция билан боғлиқ жиноятлар бўйича дастлабки терговни амалга оширади; коррупциянинг ҳолати ва коррупцияга қарши курашиш натижалари тўғрисидаги ахборотни йиғиш ҳамда таҳлил қилишни амалга оширади; жисмоний ва юридик шахсларнинг коррупция фактларига доир мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш чораларини кўради; коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги қонун ижодкорлиги фаолиятида, шу жумладан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини амалга оширишда иштирок этади; аҳоли ўртасида жамиятда ҳуқуқий онгни, ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга ва қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқий тарғиботга доир фаолиятда иштирок этади; коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг ўз вақтида олди олинишини, аниқланишини ва уларга чек қўйилишини таъминлашга, уларнинг оқибатларини, шунингдек уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади; коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи бошқа органлар ҳамда ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади; коррупцияга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

NIMANI ANGLATADI Бош прокуратура коррупцияга қарши курашишда асосий ташкилот. Ушбу органи жиноятларни қидиради, терговни олиб боради ва қонунларнинг бузилишини назорат қилади. Коррупцияни олди олиш ва жамиятни ҳимоя қилиш унинг асосий вазифаси. KIMGA TEGISHLI Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига бу ваколатлар берилган. AMALDA Агар давлат ходими ишчи ўзига пул қабул қилса, Бош прокуратура шу жиноятни қидиради, терговни олиб боради ва суд олдига қўяди. Шунингдек, жамиятга коррупцияга қарши курашиш тўғрисида маълумот беради.

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.