Жамоат бирлашмалари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш амалдаги қонунчиликка мувофиқ жиноий, маъмурий, моддий ёки ўзга жавобгарликка сабаб бўлади.
Жамоат бирлашмалари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун бу ишда айбдор бўлган давлат ва жамоат идораларининг мансабдор шахслари, шунингдек фуқаролар жавобгар бўладилар.
Жамоат бирлашмаси, шу жумладан ўз уставини рўйхатдан ўтказмаган жамоат бирлашмаси жамоат бирлашмалари тўғрисидаги қонунчиликни бузган тақдирда қонунга мувофиқ жавобгар бўлади.
Жамоат бирлашмаси унинг уставида белгилаб қўйилган мақсадлар ва вазифалар доирасидан четга чиқадиган ёки қонунни бузадиган хатти-ҳаракатлари содир этган тақдирда ана шу жамоат бирлашмасининг раҳбар идораси жамоат бирлашмаси уставини рўйхатга олган идора ёки прокурор томонидан ёзма равишда огоҳлантирилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn«Жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги қонун
21-modda. Жавобгарлик асослари
(21-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.