Молия идоралари жамоат бирлашмаларини маблағ билан таъминлаш ва улар даромадларининг манбаларини, улар олган маблағ миқдорини ва солиқлар тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ солиқ тўланишини назорат қилиб борадилар.
Жамоат бирлашмаларининг қонунларни бажаришини прокуратура идоралари назорат қилиб борадилар.
Жамоат бирлашмаси уставини рўйхатга олган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг жойлардаги идоралари жамоат бирлашмаси фаолиятининг мақсадларига тааллуқли устав қоидаларига риоя этилишини назорат қилади. Рўйхатга олувчи идора жамоат бирлашмасининг раҳбар органидан қабул қилинган қарорларни тақдим этишни талаб қилишга, жамоат бирлашмалари ўтказадиган тадбирларда қатнашиш учун ўз вакилларини юборишга, жамоат бирлашмаси уставига риоя қилиш билан боғлиқ масалалар юзасидан жамоат бирлашмаси аъзоларидан ва бошқа фуқаролардан тушунтириш олишга ҳақлидир.
lex.uz’dagi asl matn«Жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги қонун
20-modda. Жамоат бирлашмалари фаолиятини назорат қилиш ва кузатиб бориш
(20-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.