Жамоат бирлашмаси ушбу Қонун 3-моддасининг 2, 3, 4-қисми ва 18-моддасининг тўртинчи қисмида кўзда тутилган хатти-ҳаракатларни содир этган тақдирда суд қарорига биноан тугатилиши мумкин.
Жамоат бирлашмаси ушбу Қонуннинг 21-моддаси тўртинчи қисмида кўзда тутилган ҳаракатларни бир йил давомида такроран содир этганлиги учун суд уни тугатиши мумкин.
Суд қарори билан тугатилган жамоат бирлашмасининг мол-мулки қайтариб бермаслик шарти билан давлат мулкига айлантирилиши мумкин.
Халқаро жамоат бирлашмалари, унинг бўлинмалари, филиаллари, жумҳурият ва вилоятлараро жамоат бирлашмалари Ўзбекистон Республикаси прокурорининг, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг, Бош Давлат солиқ бошқармасининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан ваколат берилган бошқа идоралари ва мансабдор шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий суди чиқарган қарорга мувофиқ тугатилади, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жамоат бирлашмасини тугатиш тўғрисида қарори устидан шикоят қилинмайди.
Маҳаллий жамоат бирлашмалари тегишли вилоят, Тошкент шаҳар судлари томонидан тугатилади. Бунда суднинг қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига шикоят қилиниши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn«Жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги қонун
22-modda. Жамоат бирлашмаси устав ёки қонун талабларини бузган тақдирда уни тугатиш
(22-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.