Жамоат бирлашмалари қонунчиликда белгилаб қўйиладиган тартибда ишлаб чиқариш ва бошқа тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадилар ҳамда фақат уставдаги вазифаларни бажариш мақсадида ҳуқуқий шахс мақомига эга бўлган корхоналар ва хўжалик ҳисобидаги ташкилотларни барпо этадилар.
Жамоат бирлашмаларининг ишлаб чиқариш ва бошқа тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар ана шу бирлашмалар аъзолари (қатнашчилари) ўртасида қайта тақсимланмайди ва ундан фақат устав вазифаларини бажариш учун фойдаланилади; жамоат бирлашмалари ўз маблағларидан ҳатто ўз уставида кўрсатилмаган бўлса ҳам, хайрия мақсадлари йўлида фойдаланишларига йўл қўйилади.
Жамоат бирлашмалари тузадиган корхоналар ва ташкилотлар қонунда белгилаб қўйилган тартибда ва миқдорда бюджетга пул ўтказадилар.
lex.uz’dagi asl matn«Жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги қонун
17-modda. Жамоат бирлашмаларининг ишлаб чиқариш ва бошқа тадбиркорлик фаолияти
(17-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.