«Жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги қонун

16-modda. Сиёсий партиялар, оммавий жамоат ҳаракатлари, касаба уюшмалари

(16-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Сиёсий партиялар давлат ҳокимияти органларини шакллантиришда жамият муайян қисмининг сиёсий иродасини рўёбга чиқаришга интилади ҳамда ўз вакиллари орқали давлат ва жамоат ишларини идора этишда қатнашади. Партияларнинг дастурий ҳужжатлари бўлади, улар омманинг эътибори учун матбуотда эълон қилинади. Сиёсий партиялар депутатликка номзодлар кўрсатиш, сайловолди ташвиқот ишларини олиб бориш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида фракциялар ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларида партия гуруҳлари тузиш ҳуқуқига эгадир. Оммавий жамоат ҳаракатлари сиёсий ёки ўзга мақсадларни кўзлайдилар ҳамда уларнинг рўйхатга олинган аъзолари бўлмайди. Ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларида лавозимни эгаллаб турган шахслар ўз хизмат фаолиятида қонун талабларига амал қиладилар ва сиёсий партиялар ҳамда сиёсий мақсадларни кўзловчи оммавий жамоат ҳаракатларининг қарорлари билан боғлиқ бўлмайдилар. Касаба уюшмалари давлат идоралари, хўжалик ташкилотлари, кооператив ва ўзга жамоат бирлашмалари билан ўзаро муносабатларда касаба уюшмалари тўғрисидаги амалдаги қонунчиликка мувофиқ касаба уюшмаси аъзоларининг ишлаб чиқариш, ижтимоий-иқтисодий ва маданий соҳадаги манфаатларини кўзлаб иш олиб боради ва уларни ҳимоя қилади. Сиёсий партиялар ва касаба уюшмаларининг фақат якка тартибда рўйхатга олинадиган аъзолари бўлади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.