Жамоат бирлашмалари қонун олдида тенгдирлар.
Жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқлари уларнинг уставларида қайд этилади.
Жамоат бирлашмалари уставларда, дастурий, бошқа ҳужжатларда белгиланган мақсадлар ва вазифаларни амалга ошириш учун ўз мақсадлари ва фаолияти тўғрисидаги ахборотни эркин тарқатади, қонунчиликда кўзда тутилган холларда ва тартибда эса:
давлат ҳокимияти ва бошқарув идораларини тузишда қатнашади;
давлат ҳокимияти ва бошқарув идораларининг қарорларини тайёрлашда иштирок этади;
давлат ва жамоат идораларида ўз аъзолари (қатнашчилари) номидан иш юритади ва уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилади;
ушбу Қонунда ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчилик ҳужжатларида Қорақалпоғистон Республикасида эса — Қорақалпоғистон Республикасининг ҳам ўзга қонунчилигида кўзда тутилган ваколатларни амалга оширади.
lex.uz’dagi asl matn«Жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги қонун
15-modda. Жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқлари
(15-модда учинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.